Фермин Лопес икки ўйинга дисквалификация қилинди
У «Вильярреал»га қарши баҳсда (3:2) захирада ўтирган вақтида тўғридан тўғри қизил карточка олганди.
Футбол
photo: gettyimages
Фермин Лопес икки ўйинга дисквалификация қилинди.
У «Вильярреал»га қарши баҳсда (3:2) захирада ўтирган вақтида тўғридан тўғри қизил карточка олганди.
Фермин Энтони Гордонга нисбатан белгиланмаган пенальтидан норози бўлиб, захира ҳакамига эътироз билдирган. Учрашув баённомасида Ферминнинг «Аралашма!» деган гапи унинг майдондан четлатилишига сабаб бўлгани қайд этилган.
Испания футбол федерациясининг мусобақалар қўмитаси 23 ёшли футболчини чемпионатнинг иккита учрашувидан четлатишга қарор қилди. Шу тариқа, у «Депортиво» ва «Атлетико»га қарши баҳсларни ўтказиб юборади.