ОЧЛ-2. «Насаф» ўз майдонида «Ал-Холидия»ни мағлуб этди
«Насаф» 7 очко билан гуруҳда 2-ўринга кўтарилди.
Футбол
Фото: Насаф ПФК
Осиё Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичидан ўрин олган Қаршининг «Насаф» ва Баҳрайннинг «Ал-Холидия» клублари ўртасидаги баҳс тақдирини ягона гол ҳал қилди. Ушбу турнир нуфузи жиҳатидан Элит Осиё Чемпионлар Лигасидан кейинги ўринда туради.
25 ноябрда Қаршида ўтказилган А гуруҳи ўйинида Аббос Ғуломовнинг голи мезбонларга ғалаба келтирди.
Бу натижадан сўнг, «Насаф» 7 очко билан гуруҳда 2-ўринга кўтарилди. «Ал-Холидия» 4 очко билан сўнгги ўринда қолди.
ОЧЛ-2. А гуруҳи, 5-тур
НАСАФ (Ўзбекистон) - АЛ-ХОЛИДИЯ (Баҳрайн) - 1:0
Гол: Аббос Ғуломов (51)