locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ламин Ямал Хитойда ёлғон ахборот қурбонига айланди

Интернетда испаниялик футболчи гўёки Instagram саҳифасида осиёликларни камситувчи анимацион видеони улашгани акс этган скриншот тарқалган.
Футбол
Фото: Getty Images

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Ламин Ямал Хитой ижтимоий тармоқларида тарқалган сохта скриншот сабабли катта можаро марказида қолди. Бу ҳақда World Journal нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, интернетда испаниялик футболчи гўёки Instagram саҳифасида осиёликларни камситувчи анимацион видеони улашгани акс этган скриншот тарқалган.

Мазкур ҳолат хитойлик мухлисларнинг кескин норозилигига сабаб бўлди. Улар футболчини ирқчиликда айблаб, ундан омма олдида узр сўрашни талаб қилишди. Ҳатто Хитой давлат телевидениеси ҳам Ла Лигадан расмий изоҳ сўради.

Бироқ Испания футбол лигаси мазкур скриншот атайлаб сохталаштирилганини ва Ямал бундай видеони умуман улашмаганини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, яқинда Килиан Мбаппе ҳам Хитойда катта танқидларга учраган эди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг