La Liga. “Атлетико Мадрид” чемпионлик учун курашдан чиқди
ФОТО: Getty Images
Испания Ла Лигаси
19.04.2025, Як.
Las Palmas
1
Атлетико Мадрид
0
Испания La Ligasининг 32-туридан ўрин олган баҳсда “Лас-Пальмас” ўз майдонида “Атлетико Мадрид”ни қабул қилди ва якунда мезбонлар минимал ҳисобда ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ягона гол 90+5-дақиқада “Лас-Пальмас” ярим ҳимоячиси Хавер Муньос томонидан киритилди.
Шу тариқа, “Атлетико” ушбу мағлубиятдан сўнг очколари ўзгаришсиз қолди (63 очко) ва деярли чемпионлик учун курашдан чиқди.
Ҳозирда “матрашчилар” La Liga турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. Иккинчи ўриндаги “Реал” билан фарқ уч очко, пешқадам “Барселона” билан эса 10 очкога етди.
Насрулло Каримов
Журналист