locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Атлетико» Дэвидни «Ювентус»дан сотиб олишни режалаштирмоқда

Трансфер қиймати тахминан 25 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.
Футбол
«Атлетико» Дэвидни «Ювентус»дан сотиб олишни режалаштирмоқда
Фото: Getty Images

«Атлетико» клуби ҳужумчи Жонатан Дэвидни «Ювентус»дан тўлиқ трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, мадридликлар клубда канадалик футболчини бутунлай сотиб олиш масаласини муҳокама қилишни бошлашган. Таъкидланишича, трансфер қиймати тахминан 25 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. Тўлов эса тўрт йил давомида амалга оширилиши режалаштирилган.

Айни пайтда «Атлетико» Дэвиднинг маошининг тахминан 60 фоизини қопламоқда, қолган қисмини эса «Ювентус» тўлаб бермоқда. «Матрасчилар» якуний қарорни яқин вақт ичида қабул қилиши кутилмоқда.

Жорий мавсумда 26 ёшли Дэвид «Атлетико» сафида 8 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг