Кэррик «Борнмут»га қарши ўйиндан сўнг истеъфога чиқарилиши мумкин
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик яқин кунларда ўз лавозимидан айрилиши мумкин.
Аввалроқ «қизил иблислар» Чемпионлар лигаси 3-турида «Комо»га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, йирик ҳисобдаги мағлубиятни қабул қилиб олганди.
The Touchline нашри хабар беришича, агар «Манчестер Юнайтед» навбатдаги учрашувда «Борнмут»ни мағлуб эта олмаса, клуб раҳбарияти Кэррикни истеъфога чиқариш эҳтимоли юқори. Директорлар кенгаши футболчиларнинг бош мураббийга бўлган ишончини йўқотганини ҳисобламоқда. Шунингдек, клубда Каррик вазиятни ўзгартиришга қодир эканига шубҳа билан қаралмоқда.
Қайд этилишича, «Манчестер Юнайтед» аллақачон янги бош мураббий излашни бошлаган.
Англия Премьер-лигаси 8-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» — «Борнмут» учрашуви 25 октябрь куни бўлиб ўтади.