Бруну Фернандеш фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Португалиялик футболчининг хизматларига ушбу мамлакат клублари қизиқиш билдирмоқда.
Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқларда тарқатган маълумотига кўра, Саудия Арабистони жамоалари 32 ёшли ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Агар Фернандешнинг «Олд Траффорд»даги вазияти ёмонлашса, Саудия Арабистони клублари унинг фаолиятини давом эттириши учун жиддий вариантга айланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Бруну Фернандеш 2020 йилдан буён «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали португалиялик футболчининг трансфер қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.