locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Нмеча АПЛнинг учта топ-клуби қизиқиш доирасида

У 2023 йил июль ойидан буён Дортмунд клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Футбол
Нмеча АПЛнинг учта топ-клуби қизиқиш доирасида
Фото: Getty Images

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Феликс Нмеча Англия Премьер-лигасининг бир нечта клублари қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Инсайдер маълумотларига кўра, 26 ёшли германиялик футболчини «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль» ва Лондоннинг «Тоттенхэм» клублари ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Ушбу жамоалар Нмечанинг ўйинларини диққат билан кузатиб боришмоқда.

Футболчининг шартномасида уни трансфер қилиш учун 80 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган. Ушбу банд июнь ойи охиригача амал қилади.

Нмечанинг «Боруссия» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг июнь ойи охирига қадар мўлжалланган. У 2023 йил июль ойидан буён Дортмунд клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг