locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

U-20 Жаҳон чемпионати 2027-йил 17-сентябрдан 9-октябргача ўтказилади

2027-йилги мусобақа U-20 Жаҳон чемпионатлари тарихидаги 25-турнир бўлади.
Футбол
U-20 Жаҳон чемпионати 2027-йил 17-сентябрдан 9-октябргача ўтказилади
Фото: Getty Images

2027-йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 футбол бўйича Жаҳон чемпионати 17-сентябрдан 9-октябргача бўлиб ўтади. Турнирда 24 та терма жамоа иштирок этади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълум қилишича, мусобақа саналари 22-октябрь куни FIFA Кенгаши бюроси йиғилишида тасдиқланган.

FIFA турнир ўйинларига боришни истаган мухлислар учун дастлабки рўйхатдан ўтиш жараёнини ҳам бошлади. Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар чипталар савдоси бошлангани ҳақида хабарнома олади. Ҳозирча чипталар нархи ва уларнинг қачондан сотувга чиқарилиши маълум қилинмаган.

Ўзбекистон ва Озарбайжон 2025-йил октябрида мусобақани биргаликда ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. 2026-йил октябрида эса FIFA турнирнинг расмий рамзлари ва "U Shape The Game" шиорини тақдим этди.

2027-йилги мусобақа U-20 Жаҳон чемпионатлари тарихидаги 25-турнир бўлади. У, шунингдек, 1977-йилда Тунисда ўтказилган илк мусобақанинг 50 йиллигига тўғри келади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг