locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мак Аллистер «Ливерпуль» билан узоқ муддатли шартнома тузишга тайёр

Алексис 2023 йилдан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Футбол
Мак Аллистер «Ливерпуль» билан узоқ муддатли шартнома тузишга тайёр
Фото: Getty Images

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистер клубда узоқ йиллар давомида қолишга тайёр. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Журналистнинг таъкидлашича, ҳозирча «Ливерпуль» раҳбарияти аргентиналик футболчи билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлашга шошилмаяпти. Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув 2028 йилнинг июнь ойи охирига қадар амал қилади.

Мак Аллистер 2023 йилдан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 27 ёшли футболчининг бозор қиймати 70 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Аргентиналик ярим ҳимоячи жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида еттита учрашувда майдонга тушиб, икки марта сариқ карточка олди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг