locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«ПСЖ» — «Лион» учрашуви белгиланган муддатда ўтказилиши кутилмоқда

Ўйин хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ қийинчиликлар сабаб бўлган.
Футбол
«ПСЖ» — «Лион» учрашуви белгиланган муддатда ўтказилиши кутилмоқда
Фото: Getty Images
Лига 1 Франция
25.10.2026, 15.45
ПСЖ
-
Лион
-

Франция чемпионатининг 8-туридан ўрин олган «ПСЖ» ва «Лион» жамоалари ўртасидаги учрашув ҳозирча белгиланган муддатда ўтказилади.

L’Équipe нашри хабарига кўра, баҳс 25 октябрь, якшанба куни Тошкент вақти билан 00:45 да Париждаги «Парк де Пренс» стадионида бошланиши керак.

Пайшанба куни кечқурун Париж полицияси Франция Профессионал футбол лигасига (LFP) мурожаат қилиб, учрашувни бошқа санага кўчириш имкониятини муҳокама қилишни сўраган. Бунга пойтахтда ҳуқуқ-тартибот идоралари зиммасига тушаётган юқори юклама ва ўйин хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ қийинчиликлар сабаб бўлган.

Бироқ LFP учрашувни кўчириш ҳақидаги илтимосни рад этган. Шу билан бирга, лига вакиллари тегишли қарор қабул қилинган тақдирда, ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият органлари кўрсатмаларига амал қилишларини билдиришган.

Шу тариқа, ҳозирча «ПСЖ» — «Лион» учрашуви тақвимда аввал белгиланган санада қолмоқда. Парижда дам олиш кунлари турли тадбирлар кўплиги сабабли шаҳар маъмурияти хавфсизлик чораларини қайта кўриб чиқмоқда. Клублар эса вазиятнинг кейинги ривожини кутмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг