Ираола «Ливерпуль» бош мураббийига айланиши мумкин – Романо
«Ливерпуль» жамоасида бош мураббий лавозими учун Арне Слотни бўшатиш ҳолатида Андони Ираола номзодини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўз подкастида маълум қилди.
Манбага кўра, Ираола аллақачон «Кристал Пэлас»дан таклиф олган, аммо ҳали охирги қарорини қабул қилмаган. Испаниялик мутахассис ўз карьерасини давом эттириш учун энг мақбул вариантни танламоқчи ва Англия Премьер-лигаси клубларига афзаллик бермоқда.
Ҳабарда айтилишича, «Ливерпуль» раҳбарияти яқин кунларда Слот билан учрашув ўтказади, у ерда мавсум якунлари муҳокама қилиниб, нидерландиялик мураббийнинг келажаги бўйича қарор қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ираола мавсум охирида «Борнмут»дан кетиши маълум қилинган эди. Испаниялик мутахассис жамоага 2023 йил ёзидан раҳбарлик қилмоқда.
Сўнгги кунларда бир қатор оммавий ахборот воситалари Слот мавсум сўнгида «Ливерпуль»дан бўшатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.