locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Бунёдкор\" 2025 йилда илк бор мағлуб бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Бунёдкор" 2025 йилда илк бор мағлуб бўлди
ФОТО: UZPFL
Ўзбекистон Суперлигаси
02.05.2025, Як.
Бунёдкор
1
Қўқон-1912
2

Суперлиганинг 8-турида Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Мазкур мағлубият "қалдирғочлар" учун 2025 йилдаги биринчи мағлубиятга айланди.

Илёс Зейтуллаев бошчилигидаги жамоа ҳаттоки мавсумолди ўртоқлик учрашувларида ҳам ютқазмаган эди (5 ғалаба ва 4 дуранг).

Суперлигада 7 та ўйиннинг 4 тасида ғалаба ва 3 тасида дуранг қайд этган "Бунёдкор" Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги иккита баҳсда 2 та ғалабани қўлга киритди.

Агар бунга ўтган йил охиридаги учта мағлубиятсиз ўйинни қўшсак, "Қўқон-1912" "Бунёдкор"нинг жами 21 та учрашувдан буён давом этаётган мағлубиятсиз сериясига барҳам берди.

Фарҳод Файзиев
Фарҳод Файзиев
Эксперт
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг