locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Динамо» келаси йилдан «Афросиёб Арена»сида ўйнамоқчи

2026 йилда Про лига иштирокчиси «Каттақўрғон» айнан ушбу ўйингоҳда ўз баҳсларини ўтказиб келди.
Футбол
«Динамо» келаси йилдан «Афросиёб Арена»сида ўйнамоқчи
photo: Kattaqo'rg'on FK

Самарқанднинг «Динамо» клуби 2027 йилдан бошлаб ўз учрашувларини янги аренада ўтказишни мақсад қилган. Бу ҳақда клуб бош директори Анвар Носиров ўз ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.

Унинг маълум қилишича, «кўҳна шаҳарликлар» шаҳардаги «Афросиёб Арена»да ўз уй беллашувларини ўтказишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилда Про лига иштирокчиси «Каттақўрғон» айнан ушбу ўйингоҳда ўз баҳсларини ўтказиб келди.

Маълумот учун, 2007 ва 2011 йилларда «Динамо» клубининг уй стадиони саналган «Олимпия» стадиони бир неча йил аввал «Афросиёб арена» номига ўзгартирилиб, таъмирланди. 13 минг томошабин сиғимига эга ўйингоҳ майдони 2025 йилда «Агромир» компанияси ҳомийлигида янгиланди.

Дарвоқе, FIFA кунлари боис Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб, «Динамо» жамоаси айнан шу ўйингоҳда «Сўғдиёна»га қарши майдонга тушади. Қўшнилар ўртасидаги қарама-қаршилик 15 ноябрь кунига белгиланган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг