locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Деклан Райс «Арсенал»нинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланади

Янги келишув асосида футболчининг ҳафталик маоши қарийб 350 минг фунт стерлингни ташкил этиши мумкин.
Футбол
Фото: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби англиялик ярим ҳимоячи Деклан Райс билан янги узоқ муддатли шартнома бўйича оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда Evening Standard нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, янги келишув асосида футболчининг ҳафталик маоши қарийб 350 минг фунт стерлингни ташкил этиши мумкин. Шу тариқа у Букайо Сака билан бир қаторда Лондон клубининг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланади.

«Арсенал» раҳбарияти келгуси йилларда ҳам юқори натижалар қайд этиш мақсадида жамоанинг етакчи футболчиларини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Клуб Юрриен Тимбер билан ҳам янги шартнома бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Маълумот учун, 27 ёшли Деклан Райс 2023 йилда «Вест Хэм»дан 105 миллион фунт стерлинг эвазига «Арсенал» сафига келиб қўшилган эди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг