locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» «Барселона» ҳимоячиси учун 40 миллион евро таклиф қилмоқчи

Мартиннинг ҳозирги келишувида товон пули 100 миллион евро этиб белгиланган.
Футбол
«Бавария» «Барселона» ҳимоячиси учун 40 миллион евро таклиф қилмоқчи
Фото: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Барселона» ҳимоячиси Жерар Мартинга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.

Манбага кўра, Германия гранди ёзги трансфер ойнасида 24 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун «Барселона»га 40 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Бироқ каталонияликлар ҳимоячини жамоада олиб қолмоқчи. Шу сабабли клуб футболчи билан амалдаги шартномани узайтириш ниятида. Мартиннинг ҳозирги келишувида товон пули 100 миллион евро этиб белгиланган.

Шунингдек, бир қатор Англия Премьер-лигаси клублари ҳам вазиятни кузатиб бормоқда. Улар орасида «Челси», «Ливерпуль» ва «Тоттенҳэм» бор. Италиянинг «Милан» клуби ҳам Жерар Мартин ҳақида маълумот сўраган.

24 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда барча мусобақаларда 10 та учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг