locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» раҳбарияти Кэррикнинг келажагини муҳокама қилади

Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.
Футбол
«МЮ» раҳбарияти Кэррикнинг келажагини муҳокама қилади
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» бош мураббий Майкл Кэррикни истеъфога чиқариши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

Жамоа сўнгги саккиз ўйинда ғалаба қозонмади: беш мағлубият ва уч дуранг. «Борнмут»га 0:3 ҳисобида «қизил иблислар» АПЛ турнир жадвалида 16-ўринга тушди.

Қайд этилишича, клуб раҳбарияти бугун, 26 октябр куни фавқулодда йиғилиш ўтказади ва унда Кэррикнинг келажагини муҳокама қилади.

Жамоада англиялик мутахассис ўрнига келиши мумкин бўлган номзодлар ҳам кўриб чиқилмоқда. Асосий даъвогарлар Эдди Ҳау ва Юлиан Нагелсманн ҳисобланади.

Унаи Эмери («Астон Вилла») ва Фабиан Хюрцелер («Брайтон») ҳам рўйхатда бор, аммо уларни таклиф этиш қимматга тушиши ва мураккаб бўлиши мумкин. Матбуотда Антонио Конте ва Киран Маккенна номлари ҳам тилга олинмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг