«Манчестер Юнайтед»нинг ғалабасиз серияси 8 та ўйинга етди
айд этиш жоиз, «қизил иблислар» жорий мавсумда ўтказган 12 та учрашувида атиги икки марта ғалаба қозонган.
Футбол
Фото: Getty Images
Англия Премьер-лигасининг 8-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Борнмут» жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Манчестер шаҳридаги «Олд Траффорд» ўтган баҳс мезбонларнинг 0:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.
Шу тариқа, «Манчестер Юнайтед»нинг ғалабасиз серияси саккизта ўйинга етди. Манчестерликлар сўнгги еттита учрашувда беш марта мағлубиятга учраб, яна уч бор дуранг қайд этди.
Қайд этиш жоиз, «қизил иблислар» жорий мавсумда ўтказган 12 та учрашувида атиги икки марта ғалаба қозонган. Жамоа «Ипсвич»ни 5:2, «Сабах»ни эса 4:0 ҳисобида мағлуб этган.
Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» сўнгги икки учрашувда ўз дарвозасидан еттита тўп олиб чиқди.