locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мбаппе «Реал»даги юбилей 100-голини урди

Бу Килианнинг Мадрид клуби сафидаги 99 ва 100-голлари бўлди.
Футбол
Мбаппе «Реал»даги юбилей 100-голини урди
Фото: Getty Images

Килиан Мбаппе «Реал» сафидаги юбилей голини урди.

Франциялик ҳужумчи Испания чемпионатининг 10-туридан ўрин олган «Барселона»га (2:1) қарши баҳсда дубл қайд этди. Бу Килианнинг Мадрид клуби сафидаги 99 ва 100-голлари бўлди.

Мбаппе «қаймоқранглилар» таркибидаги 116-ўйинида ушбу маррага етди. «Реал» тарихида фақат 4 футболчи 100 та гол чегарасини Мбаппедан тезроқ забт этган.

Булар: Ференц Пушкаш — 101 та ўйинда; Криштиану Роналду — 105 та ўйинда; Паинио — 114 та ўйинда; Алфредо Ди Стефано — 114 та ўйинда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг