А Серия. «Интер» сафарда «Болонья»ни ишончли тарзда мағлуб этди
А Серия. «Интер» сафарда «Болонья»ни ишончли тарзда мағлуб этди
Киву жамоаси ушбу ғалабадан сўнг пешқадамликни мустаҳкамлади.
Италия чемпионатининг 7-турида «Интер» сафарда «Болонья» билан беллашди. Унда амалдаги чемпион 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришди. Дастлаб Побега мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Кейинчалик Тюрам, Карлос Аугусто ва Бонни голларга муаллифлик қилди.
Бу ғалабадан сўнг «Интер» 19 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлади. «Болонья» эса 5 очко тўплаб, 14-поғонада бормоқда.
А Серия. 7-тур
Болонья — Интер 1:3
Голлар: Побега 10 – Тюрам 44, Карлос Аугусто 69, Бонни 84
Болонья – Скорупски, Теат, Дармиан, Казале, Побега (Моро, 76), Зортеа, Фергюсон, Миранда, Пикколи Э(Энем, 30), Бернардески, Камбяги (Довбик, 76).
Интер – Хосеп Мартинес, Биссек, Аканжи, Бастони, Энрике, Димарко, Барелла, Зелински (Чалҳаноғли, 79), Сучич, Эспозито (Бонни, 58), Тюрам (Мхитарян, 79).