ОФК делегацияси Миллий футбол маркази ва Янги Тошкентдаги стадион билан танишди
ОФК делегацияси Янги Тошкентда барпо этилаётган стадионни ҳам кўздан кечирди.
Фото: ЎФА
Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа бошчилигидаги ОФК делегацияси Миллий футбол марказида жойлашган VAR маркази фаолияти, рақамлаштириш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳамда тиббиёт маркази фаолияти билан билан танишди.
Шунингдек, ОФК делегацияси Янги Тошкентда барпо этилаётган стадионни ҳам кўздан кечирди.
Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа ўз навбатида ушбу спорт инфратузилмасини юксак баҳолаб, Ўзбекистонда спорт соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва яратилаётган замонавий шароитларни эътироф этди.