Ла Лига. «Атлетико» сўнгги дақиқаларда гол уриб, «Эспаньол»ни мағлуб этди
Биргина гол баҳс тақдирини ҳал қилди.
Фото: Getty Images
Испания чемпионатининг 9-турида «Атлетико» сафарда «Эспаньол»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Беллашув давомида мезбонлар ўз майдонидаги устунликдан фойдаланишга ҳаракат қилди. Бироқ мадридликлар рақиб ҳужумларини қайтариб, дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Ғалаба голи 90-дақиқада киритилди. Хулиан Алвареснинг узатмасидан сўнг Алекс Баена аниқ зарба билан «Атлетико»га ғалаба келтирди.
Ла Лига. 9-тур
Эспаньол — Атлетико 0:1
Гол: Баена 90.