locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

АПЛ. Ҳусанов захирадан майдонга тушган баҳсда «Манчестер Сити» «Ипсвич»дан устун келди

Абдуқодир Ҳусанов захирадан ўйинга қўшилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
АПЛ. Ҳусанов захирадан майдонга тушган баҳсда «Манчестер Сити» «Ипсвич»дан устун келди
Фото: Getty Images

Англия Премьер-лигасининг 7-туридан ўрин олган учрашувда «шаҳарликлар» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Англия Премьер-лигасининг 7-тури доирасида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Ипсвич Таун»ни қабул қилди. «Этиҳад» стадионида кечган баҳсда мезбонлар 3:2 ҳисобида зафар қучди.

76-дақиқада «Манчестер Сити» ҳимоячиси Матеуш Нуньеш жароҳат сабаб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўйинга қўшилди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Манчестер Сити» 21 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. «Ипсвич» эса 9 очко билан 10-поғонадан жой олган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг