А Серия. «Комо» ва «Рома» баҳсида ғолиб аниқланмади
Беллашувда жамоалар гол ура олмади.
Фото: Getty Images
Италия А серияси
11.10.2026, Як.
Комо
0
Рома
0
Италия А Сериясининг 6-туридан ўрин олган «Комо» ва «Рома» жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Учрашувда ғолиб аниқланмади — 0:0.
Жамоалар ҳар икки бўлимда ҳам рақиб дарвозасини ишғол эта олишмади. 53-дақиқада А Сериянинг энг яхши тўпурари Дониэлл Мален тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, «Рома»ни бир киши кам бўлиб ўйнашга мажбур қилди.
«Рома» мавсумдаги олтинчи учрашувидан сўнг ўз очколари сонини 14 тага етказди. Римликлар чемпионат турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Пешқадам «Интер» билан орадаги фарқ эса икки очкони ташкил этмоқда.
«Комо» эса 11 очко билан А Серия турнир жадвалининг олтинчи поғонасидан жой олган.
А Серия. 6-тур
«Комо» - «Рома» 0:0