А Серия бу мавсумида илк бор 0:0 ҳисоби қайд этилди
А Серияда 1949 йилдан буён илк бор мавсумнинг 54-ўйинига қадар 0:0 ҳисоби қайд этилмади.
Фото: Getty Images
Италия А серияси
11.10.2026, Як.
Комо
0
Рома
0
А Сериянинг навбатдаги турида «Комо» ва «Рома» ўртасидаги учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.
Римликлар 53-дақиқада Дониэлл Мален четлатилгач, ўйиннинг қолган қисмини бир киши кам бўлиб ўтказди.
Қизиғи, бу натижа ушбу мавсумдаги илк голсиз дуранг бўлди. Бунгача ўтказилган 53 та учрашувнинг барчасида камида битта гол урилган эди.
Қайд этилишича, А Серияда 1949 йилдан буён илк бор мавсумнинг 54-ўйинига қадар 0:0 ҳисоби қайд этилмади. Ўшанда дастлабки голсиз дуранг 60-учрашувда кузатилган.