А серия. «Интер» ўз майдонида «Парма»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Милан клуби турнир жадвалида пешқадамга айланди.
Фото: Getty Images
Италия А серияси
10.10.2026, Як.
Интер М
3
Парма
0
«Интер» Италия чемпионатининг 6-тур учрашувида «Парма» устидан ишончли ғалабага эришди..
Мезбонлар 13-дақиқада ҳисобни очишди. Петар Сучич «Парма» дарвозаси олдидаги имкониятдан унумли фойдаланиб, «Интер»ни олдинга олиб чиқди. Орадан беш дақиқа ўтиб, миланликлар устунликни оширишди: Ҳакан Чалханўғлу пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
«Парма» иккинчи голдан кейин ўзига келишга улгурмасидан, 31-дақиқада «Интер» яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Маркус Тюрам тўпни дарвозага йўллаб, мезбонларнинг устунлигини учта голга етказди.
Италия чемпионати. 6-тур
«Интер» — «Парма» — 3:0
Голлар: Петар Сучич (13), Ҳакан Чалханўғлу (18, пенальти), Маркус Тюрам (31).