locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Киву: «Чемпионлар лигасидаги ғалабани пулга сотиб олиб бўлмайди»

«Интер» бош мураббийи Кристиан Киву УЕФА Чемпионлар лигасида муваффақият қозониш учун катта маблағ сарфлашнинг ўзи етарли эмаслигини таъкидлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Киву: «Чемпионлар лигасидаги ғалабани пулга сотиб олиб бўлмайди»
photo: gettyimages
Чемпионлар лигаси
13.10.2026, 15.00
Интер М
-
Club Brugge
-

Киву: «Чемпионлар лигасидаги ғалабани пулга сотиб олиб бўлмайди»

«Интер» бош мураббийи Кристиан Киву УЕФА Чемпионлар лигасида муваффақият қозониш учун катта маблағ сарфлашнинг ўзи етарли эмаслигини таъкидлади.

Руминиялик мутахассиснинг фикрича, нуфузли мусобақада ғолиб чиқишни ҳеч қандай молиявий имконият, футболчи ёки мураббий кафолатлай олмайди. Мақсадга эришишда энг муҳим омил — тинимсиз меҳнат.

«Клубимизнинг мақоми олдимизга қўйилган ҳар бир вазифани бажаришга интилишимизни талаб қилади. Орзулар ҳақида гап кетганда, уларнинг барчаси албатта амалга ошиши шарт эмас. Бироқ бунинг учун астойдил меҳнат қилиш керак.

Орзулар ҳақида гапириш бутун мусобақада ғолиб чиқишни ваъда қилиш дегани эмас. Аммо бундай юксак мақсад сари интилиш бизнинг масъулиятимизга киради», — дея Кивунинг сўзларини келтиради Football Italia.

Шунингдек, «Интер» устози Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишда маблағдан кўра меҳнат ва жасорат муҳимроқ эканини таъкидлади.

«Чемпионлар лигасидаги ғалабани пулга сотиб олиб бўлмайди. Дунёда ғалабани кафолатлай оладиган на футболчи, на мураббий бор.

Жасоратли бўлиш керак, аммо энг муҳими — бажарилган иш ва қилинган меҳнат», — деди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, «Интер» 13 октябр куни Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 2-турида ўз майдонида Белгиянинг «Брюгге» клубини қабул қилади.

Миланликлар мусобақадаги илк учрашувида Мадриднинг «Реал» жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг