locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Интер» Чемпионлар Лигасида кетма-кет тўртинчи мағлубиятини қабул қилди

«Интер» сўнгги йилларда икки марта Чемпионлар Лигаси финалида иштирок этган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Интер» Чемпионлар Лигасида кетма-кет тўртинчи мағлубиятини қабул қилди
Фото: Getty Images

«Интер» Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 2-турида ўз майдонида «Брюгге»га 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу тариқа, миланликлар Европанинг энг нуфузли клублар турниридаги муваффақиятсиз сериясини давом эттирди.

Милан клуби Европа чемпионлар кубоги ва Чемпионлар Лигаси тарихида илк бор кетма-кет тўртта баҳсда мағлубиятга учради. Жамоа ушбу мавсумдаги турнирни Мадриднинг «Реал» клубига қарши ўйиндаги мағлубият билан бошлаган эди.

Маълумот учун, «Интер» ўтган мавсум Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичининг илк раундидаёқ Норвегиянинг «Будё-Глимт» клубига икки бор ютқазиб, мусобақани тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, «Интер» сўнгги йилларда икки марта Чемпионлар Лигаси финалида иштирок этган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг