locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистонлик ёш боксчилар жаҳон чемпионатида саккизта медаль қўлга киритди

Ҳамюртларимиз мусобақани тўртта олтин, иккита кумуш ва иккита бронза медаль билан якунлади.
Бокс
Фото: Getty Images

Черногориянинг Будва шаҳрида ўтказилган ёшлар ўртасидаги бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди. Ҳамюртларимиз мусобақани тўртта олтин, иккита кумуш ва иккита бронза медаль билан якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Манбага кўра, эркаклар терма жамоаси учта олтин, битта кумуш ва битта бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Қизлар терма жамоаси эса биттадан олтин, кумуш ва бронза медалига сазовор бўлди.

Суҳроб Раҳматуллаев, Асадбек Султонбоев ва Ислом Солиҳов эркаклар ўртасида жаҳон чемпионига айланди. Қизлар баҳсида Назокат Мардонова олтин медални қўлга киритди. Сардорбек Баҳромхўжаев ва Мафтуна Янгиева кумуш, Зулфикор Адҳамжонов ҳамда Мухтасар Алиева бронза медалига эга чиқди.

Маълумот учун, Будвадаги жаҳон чемпионатида 69 мамлакатдан 474 нафар боксчи иштирок этди. Ўзбекистон вакиллари саккизта медаль билан мусобақани якунлаб, халқаро майдонда навбатдаги муваффақиятли натижани қайд этди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг