locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Илия Топурия укасининг UFC Қатар турнирида оғир жароҳат билан жанг қилганини ошкор этди

Унинг айтишича, Александр Сантяго Луна билан жангнинг дастлабки дақиқасидаёқ чап елкасини чиқариб олган.
Бошқа спорт турлари
Фото: Getty Images

UFC’нинг собиқ икки вазн тоифасидаги чемпиони Илия Топурия укаси Александр Топуриянинг Қатар турнирида олган жароҳати ҳақида маълумот берди. Унинг айтишича, Александр Сантяго Луна билан жангнинг дастлабки дақиқасидаёқ чап елкасини чиқариб олган. Бу ҳақда MMA Fighting нашри хабар берди.

Манбага кўра, жароҳат жангчининг ҳаракатларини жиддий чеклаб, олдиндан ишлаб чиқилган тактик режага таъсир кўрсатган. Хусусан, Александр чап қўлидан деярли фойдалана олмаган, зарбалар комбинациясини бажариш ва рақибни партерга ўтказишда қийинчиликларга дуч келган. Шунга қарамай, у жангни охиригача давом эттириб, ҳакамларнинг якдил бўлмаган қарори билан мағлуб бўлган.

«Жангнинг дастлабки дақиқаларида укам чап елкасини чиқариб олди. Бу эса жангнинг боришини бутунлай ўзгартирди. Шундай жароҳат билан ҳам у охиригача курашди. Агар Александр тўлиқ соғлом бўлганида, вазият қандай кечишини билмаймиз», дея таъкидлаган Илия Топурия. Александернинг ўзи ҳам жароҳатини тасдиқлаб, мағлубиятини оқлаш ниятида эмаслигини билдирган.

Маълумот учун, Александр Топурия UFC Қатар турнирида ташкилотдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Илия Топурия эса 2026 йил улар учун мураккаб кечганини тан олиб, келаси йил кучлироқ қайтиш ниятида эканини маълум қилган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг