Ўзбекистондан кейин Иордания ҳам илк бор жаҳон чемпионатига йўлланма олди
Расм: gettyimages.com
Иордания миллий терма жамоаси тарихда биринчи марта жаҳон чемпионати финал босқичига чиқди. Жамоа сафарда Уммонни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва бир тур қолганда 16 очко тўплаб, гуруҳдаги асосий рақиб — Ироқ учун етиб бўлмас натижа қайд этди. Ироқ терма жамоаси эса ўз майдонида Жанубий Кореяга 0:2 ҳисобида ютқазди. Қизил карточка олиш оқибатида майдон эгалари учрашувнинг катта қисмини кам сонда ўтказишди.
Жанубий Корея 19 очко билан «B» гуруҳида пешқадамликни сақлаб қолмоқда ва 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиқишни аввалроқ таъминлаган.
Иордания терма жамоаси учун бу йўлланма — тарихдаги илк бор мундиалда иштирок этиш имконидир.
Бакрадзе Иман
Редактор