locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Вадим Абрамов: «Футболчиларимизни руҳан тайёрлай олмагандекмиз»

Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Вадим Абрамов: «Футболчиларимизни руҳан тайёрлай олмагандекмиз»
PHOTO: Telegram

“Бухоро” - “Динамо” (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин бўйича фикрларини билдирди.

“Об-ҳавога яраша ўйин бўлди. Мухлислардан узр сўрайман. Улар шундай ноқулай об-ҳавога қарамасдан Самарқанддан Тошкентга келиб, стадионда қўллаб-қувватлаб туришди. Бугун майдонда жуда ёмон кўриндик. "Бухоро"ни бугунги ўйинда қўлга киритган бир очкоси билан табриклайман. Жамоам ўйини бўйича эса йигитларга эътирозларим бор.

Ўйинни ташкил этиш борасида нотўғри ўйнадик. Улар деярли ҳужум қилмаётган, прессинг ҳам қила олмаётганди, бундай пайтда улар фақат стандарт вазиятларни кўзлашганди. Иккинчи бўлимда кутилмаганда бошланган чанг тўзонли ҳаво ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин. Футболчиларимизни бу рақибга қарши руҳан тайёрлай олмагандекмиз. “Бухоро”нинг сўнгги ўйинларидаги йирик мағлубияти футболчиларимизга таъсир қилган бўлиши мумкин. Ўйин олди машғулотда ҳам йигитлар хотиржамликка берилгандек кўринишди. Бугун ютиш шарт эди, аммо дуранг қайд этдик. Ўйинни таҳлил қиламиз ва кейинги ўйинга тайёрланамиз", – дейди мутахассис

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг