U17 ЖЧ. Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Италияга мағлуб бўлди
Қатар майдонларида U17 жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи 3-тур баҳслари давом этмоқда. Сергей Чигодаев бошқарувидаги Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Италияга қарши майдонга тушди. Унда европаликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўсмирлар жамоаси сафидаги ягона гол Сӯҳроб Садиржонов ҳисобiga ёзилди.
Бу натижадан сўнг Италия очколари сонини 9 тага етказиб, Е гуруҳини пешқадам сифатида якунлади. Кот-д'Ивуар Ямайкадан устун келиб, 2-ўринни эгаллади. Чигадоев бошқарувидаги ўсмирлар жамоаси 3 очко билан 3-ўриндан жой олиб, плей-оффда иштирок этиш ҳуқуқини сақлаб қолди.
ЖЧ U17. 3-тур
Ўзбекистон — Италия 1:3
Голлар: Садиржонов 75 – Касагранде 7, Крочи 31 пеналти, Корильяно 45+2
Ўзбекистон: Шомуродов, Раҳимов (Ўктамов, 73), Рўзибоев, Эркинов, Равшанов, Алиев, Муродов (Тоҳиров, 46), Садиржонов (Орифхонов, 80), Анваров, Ўктамбоев, Абдураимов (Равшанбеков, 46).
Огоҳлантиришлар: Анваров 35, Алиев 37, Раҳимов 53, Тоҳиров 77.