U-17 ЖЧ. Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси турнирнинг илк баҳсида Кот-д'Ивуарга мағлуб бўлди
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати 1-тур учрашувлари давом этмоқда. Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси турнирдаги илк беллашувини Кот-д'Ивуарга қарши ўтказди. Унда Африка вакиллари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўсмирлар жамоаси сафида ягона гол Муҳаммад Ҳакимов ҳисобига ёзилди.
Маълумот учун, Сергей Чигодаев жамоаси 23 ноябрь куни турнирнинг 2-турида Ямайкага қарши ўйнайди. Гуруҳнинг яна бир ўйинида Италия Ямайкани 6:0 ҳисобида мағлуб этди.
U-17 ЖЧ. 1-тур
Кот-д'Ивуар — ЎЗБЕКИСТОН 2:1
Голлар: Яо 7, Диаррасуба 88 – Муҳаммад Ҳакимов 51.
Ўзбекистон — Олимжон Шомуродов, Жаҳонгирмирзо Ўктамбоев (Адис Абдунабиев 46, Муҳаммадазиз Рўзибоев 83), Миржамол Анваров, Муҳаммад Ҳакимов, Абубакир Раҳимов, Миркомилбек Муродов (Муҳаммаджон Маматов 74), Ислом Равшанов, Аҳрорбек Равшанбеков (Ҳабибуллоҳ Тохиров 70), Амирхон Эркинов, Сухроб Садиржонов (Лазиз Абдураимов 46), Асилбек Алиев.