locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Қўқон-1912» ва «Динамо» дуранг ўйнади

Суперлиганинг 20-турида «Қўқон-1912» ўз майдонида «Динамо»ни қабул қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Қўқон-1912» ва «Динамо» дуранг ўйнади
photo: Dinamo fk
Ўзбекистон Суперлигаси
05.09.2026, Як.
Қўқон-1912
1
Динамо
1

Суперлиганинг 20-турида «Қўқон-1912» ўз майдонида «Динамо»ни қабул қилди. Баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

43-дақиқада Силванус Нимели Эгор Кондратюкнинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида, 51-дақиқада Артём Радаев Тигран Аванесяннинг узатмасидан фойдаланиб, мувозанатни тиклади.

Қолган дақиқаларда бошқа голлар урилмади ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олди.

Ушбу натижадан сўнг самарқандликлар 27 очко билан 9-ўринда қолди. «Қўқон-1912» эса очколарини 20 тага етказиб, 13-ўринга кўтарилди.

Суперлига. 20-тур
Қўқон-1912 — Динамо 1:1
Голлар:
Нимели 43, Радаев 51.

Қўқон-1912: Давронов, Ёқубов, Салимов, Сидиқов, Гвазва, Нимели (Ўктамов, 89), Йўлдошев, Акрамов (Табатадзе, 89), Маликжонов, Кондратюк (Соҳибжонов, 46), Хасанов (Гадоев, 73).

Динамо: Неманов, Радаев, Штефан, Амонов (Абдусаломов, 81), Думбуя, Жепаров (Хайдаревич, 66), Аванесян (Худайбердиев, 66), Жумабоэв, Станоэвич, Ҳайдаров (Абдуллаев, 66), Облақулов (Насимов, 81).

Огоҳлантиришлар: Станоэвич 12, Ҳайдаров 35.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг