locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. “Нефтчи” “Машъал” майдонидан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. “Нефтчи” “Машъал” майдонидан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтди
FОТО: FC NEFTCHI

Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган баҳсда Фарғонанинг “Нефтчи” клуби “Машъал” майдонига сафар қилди ва йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, ҳисоб 6-дақиқада Билолхон Тошмирзаев томонидан очилди. Биринчи бўлим сўнгида Жамшид Искандеров таблодаги фарқни иккитага етказди.

Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Сардор Абдураимов мезбонларнинг ягона жавоб тўпига муаллифлик қилди. 58-дақиқада Йован Жокич орадағы фарқни яна иккитага етказиб қўйди.

90-дақиқада эса Анваржон Ғофуров учрашувга якунӣ нуқта қўйди. Шу тариқа, “Нефтчи” бугунги ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 9 тага етказиб олиб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.

Ўзбекистон Суперлигаси | 5-тур

“Машъал” 1:4 “Нефтчи”

Голлар: Билолхон Тошмирзаев 6' (0:1), Жамшид Искандеров 43' (0:2), Сардор Абдураимов 45+3' (1:2), Йован Жокич 58' (1:3), Анваржон Ғофуров 90' (1:4).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг