locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суперлига. «Динамо» ўз майдонида «Бухоро»ни енгиб, 3-ўринга кўтарилди

Меҳмонлар дастлаб ҳисобда олдинга чиқиб олганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Суперлига. «Динамо» ўз майдонида «Бухоро»ни енгиб, 3-ўринга кўтарилди
ФОТО: FC Dinamo
Ўзбекистон Суперлигаси
18.10.2025, Як.
Динамо
4
Бухоро
1

Ўзбекистон Суперлигаси 25-туридан ўрин олган баҳсда «Динамо» ўз майдонида «Бухоро»ни қабул қилди ва йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда ҳисоб 21-дақиқада Тома Табатадзе томонидан очилди. 60-дақиқада Фирдавс Абдураҳмонов мувозанатни тиклади.

72-дақиқада Марко Станоевич самарқандликларни олдинга олиб чиқди. 76-дақиқада Абдураҳмонов дублга эришган бўлса, 87-дақиқада Анваржон Ҳожимирзаев учрашувга мантиқий нуқта қўйди.

Шу тариқа, «Динамо» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколари ҳисобини 47 тага етказиб, онлайн турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. «Бухоро» эса 21 очко билан 15-ўринда бормоқда.

Суперлига. 25-тур

«Динамо» — «Бухоро» 4:1

Голлар: Абдураҳмонов (59, 76), Станоевич (72), Ҳожимирзаев (87) — Табатадзе (20).

Динамо — Эдем Неманов, Жаҳонгир Ўрозов, Ратино, Санжар Қодирқулов (Ойбек Ўрмонжонов, 53), Анвар Ҳожимирзаев (Миржаҳон Мираҳмадов, 89), Ричард Фрайдей (Улуғбек Ҳошимов, 53), Александр Кучеренко, Жалолиддин Жумабоев, Фирдавс Абдураҳмонов (Хислат Халилов, 88), Дмитрий Плетнёв (Марко Станоевич, 53), Маҳмуд Маҳамаджонов.

Бухоро — Ширинбой Абдуллаев, Иззатилло Пўлатов, Сардор Қулматов, Азизбек Аҳмонов (Шаҳбоз Жўрабеков, 66), Жавоҳир Рўзиев, Тома Табатадзе, Фране Чиряк, Муҳаммад Йўлдошев, Йосип Томашевич, Доминик Бегич, Марко Колакович.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг