Скоулз Почеттино ҳақида: «Унда «Манчестер Юнайтед» каби катта клубда ишлаш учун зарур обрў ва тажриба бор»
«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ яримҳимоячиси Пол Скоулз Маурисио Почеттинонинг жамоа бош мураббийлигига тайинланиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
«Маурисио Почеттино ажойиб мураббий. Унда «Манчестер Юнайтед» каби катта клубда ишлаш учун зарур обрў ва тажриба бор. У ёш футболчилар билан ишлашни билади, «МЮ» эса ҳозир айнан шу йўналишга эътибор қаратмоқда.
Мени фақат клуб унинг учун курашга бироз кеч қўшилгани хавотирга солади. Почеттинода соврин ютмайдиган мураббий деган обрў шаклланган. Эҳтимол, аввалроқ айнан шу жиҳат «Манчестер Юнайтед»ни ундан бироз узоқлаштиргандир.
Аммо ҳозир клуб бутунлай бошқа вазиятда. Балки улар ҳатто совринлар учун кураш ҳақида ҳам ўйламаётгандир», — деди Скоулз The Good, The Bad & The Football подкастида.
Маълумот учун, Почеттино фаолияти давомида «Тоттенҳем», «ПСЖ» ва «Челси» клубларини бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, ОАВ хабарларига кўра, аргентиналик мутахассис «МЮ»нинг янги бош мураббийи бўлишга яқин.