locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ўзбекистон Ҳиндистоннинг кучли таркибига қарши муносиб қаршилик кўрсатди

Абу-Дабида ўтаётган Осиё миллатлар кубогининг 2-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистонга 1,5:2,5 ҳисобида имкониятни бой берди.
Бошқа спорт турлари
Ўзбекистон Ҳиндистоннинг кучли таркибига қарши муносиб қаршилик кўрсатди
photo: gettyimages

Ўзбекистон Ҳиндистоннинг кучли таркибига қарши муносиб қаршилик кўрсатди.

Абу-Дабида ўтаётган Осиё миллатлар кубогининг 2-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистонга 1,5:2,5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Эътиборлиси, Ҳиндистоннинг тўртала шахматчиси ҳам халқаро гроссмейстер бўлиб, уларнинг ўртача рейтинги ўзбекистонлик шахматчиларникидан 270 очкога юқори эди!

Шунга қарамай, ҳамюртларимиз тўрт партиядан учтасини дуранг билан якунлади. Фақат битта партиядаги мағлубият жамоавий учрашув тақдирини ҳал қилди.

Ҳисобда мағлубият қайд этилган бўлса-да, Ўзбекистон терма жамоаси анча кучли рақибга қарши охиригача кураш олиб борди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг