locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«МЮ» илк бор бир календарь йилида иккинчи мураббийни истеъфога чиқарди

«Қизил иблислар»нинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино бўлади.
Футбол
«МЮ» илк бор бир календарь йилида иккинчи мураббийни истеъфога чиқарди
Фото: Getty Images

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ўз тарихида илк бор бир календарь йили давомида иккинчи бош мураббийни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда Manchester Evening News журналисти Сэмюэль Лакхерст ўзининг Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

Бугун, 12 ноябрь куни клуб Майкл Кэррик бош мураббийлик лавозимини тарк этганини расман эълон қилди.

Шунингдек, бу «Манчестер Юнайтед» тарихида клуб учта мавсум кетма-кет бош мураббийни истеъфога чиқарган илк ҳолат ҳисобланади.

«Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа жорий мавсумдаги дастлабки 10 та учрашувда атиги бир марта ғалаба қозонган.

ОАВ маълумотларига кўра, «қизил иблислар»нинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино бўлади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг