locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сергей Токов: «Ғалабага лойиқ эдик»

"Хоразм" бош мураббийи жамоаси ғалабасига муносабат билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Сергей Токов: «Ғалабага лойиқ эдик»
Фото: Хоразм ПФК
Ўзбекистон Суперлигаси
07.08.2026, Як.
Хоразм
2
Машъал
0

Суперлиганинг 16-тури доирасида "Хоразм" - "Машъал" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Сергей Токов ўз фикрларини билдирди.

- Албатта, ўйин оғир ўтди. Айрим жойларда асабийлашдик. Ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида ўйнадик ва вазифани уддаладик. Ғалабага лойиқ эдик, яна голлар уришимиз мумкин эди. Ўйин бошида рақибда вазият бўлганди. Вилоятни ғалаба билан табриклайман, мухлисларга раҳмат айтаман, улар бизни яхши қўллаб-қувватламоқда. Бу ёқимли ҳолат.

- Кейинги ўйинга режаларингиз қандай?

- Бу баҳсга Тошкентда тайёрлансак керак. Чунки "Динамо" табиий майдонда ўйнайди ва шу сабабли биз ҳам шундай майдонда тайёрланишимиз керак. Рақибнинг ўйин услубини ўрганиб чиқамиз. Таркиб деярли янгиланди, янги легионерлар олинди. Бугун жамоа "Локомотив"га ютқазган бўлса-да, бунгача 4та ўйинда яхши натижалар кўрсатди. Очколар олиш учун у ерга борамиз ва бунга ҳаракат қилиб кўрамиз. Биринчи даврада бу рақибни мағлуб қилгандик. Энди эса улардан очко олишга интиламиз.

- Александр Ежов қайтибди. Унинг соғлиғи қандай?

- Барчаси яхши. Қайсидир ўйинда гол урганимиздан кейин футболчимиз уни қаттиқроқ табриклаб юборибди. Энди барчаси жойида, ёмони ўтиб кетди. Унинг янада тўлиқ соғайишини кутиб қоламиз.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг