locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналдунинг “Барселона”дан кетиши ортидаги кутилмаган тафсилотлар ошкор қилинди

Унинг айтишича, каталонияликлар футболчи учун белгиланган нархни бошқа клублар тўлай олмайди, деб ҳисоблаган.
Футбол
Фото: Getty Images

“Интер”нинг собиқ президенти Массимо Моратти бразилиялик афсона Роналдунинг “Барселона”дан Италия клубига ўтиши қандай амалга ошганини эслаб, трансфер билан боғлиқ қизиқарли тафсилотларни ошкор қилди. Унинг айтишича, каталонияликлар футболчи учун белгиланган нархни бошқа клублар тўлай олмайди, деб ҳисоблаган. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Барселона” раҳбарияти Роналдунинг трансфер қийматини жуда юқори деб ўйлаган. Аммо Моратти бу суммани мақбул деб ҳисоблаб, футболчини сотиб олишга қарор қилган. Музокаралар муваффақиятли якунланганидан сўнг эса каталонияликлар ўз қароридан афсусланган.

Мораттининг таъкидлашича, Роналдунинг ўзи ҳам Италияда фаолиятини давом эттиришни истаган. Бу эса трансфернинг амалга ошишида муҳим роль ўйнаган. Собиқ президент, шунингдек, Лионель Мессини ҳам “Интер”га олиб келишни орзу қилганини, бироқ унинг “Барселона” билан яқин муносабатларини ҳурмат қилганини айтган.

Маълумот учун, Роналду 1997 йилда “Барселона”дан “Интер”га трансфер қилинган. Бразилиялик ҳужумчи Италия жамоасида 2002 йилгача тўп сурган. У 1997 йилда фаолиятидаги илк “Олтин тўп” мукофотини қўлга киритган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг