«Реал» Олисе трансфери имкониятини кузатмоқда
«Бавария» клуби вингери Майкл Олисе ҳамон Мадриднинг «Реал» жамоаси қизиқиш доирасида қолмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, «қаймоқранглилар» француз футболчисининг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда ва уни ўз сафига қўшиб олиш учун ҳар қандай имкониятдан фойдаланиши мумкин.
«Реал»дагилар таркибда Ибраима Конате ва Килиан Мбаппенинг борлиги Олисенинг Мадрид клубига ўтишига ёрдам бериши мумкин, деб ҳисобламоқда.
Шу билан бирга, «Бавария» Олисени ўзининг узоқ муддатли лойиҳасидаги муҳим футболчилардан бири сифатида кўрмоқда ва уни жамоадан қўйиб юбориш ниятида эмас.
24 ёшли вингер жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.