locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Луис Энрике: «Ферранда эса ҳеч қандай муаммо йўқ эди»

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Ферран Торреснинг голсиз серияси ҳақида гапирди.
Футбол
Луис Энрике: «Ферранда эса ҳеч қандай муаммо йўқ эди»
photo: gettyimages

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Ферран Торреснинг голсиз серияси ҳақида гапирди:

«Бу ҳақда сизларга аввал ҳам айтган эдим. Мавсум бошида Мика Годтс борасида хавотирлар бор эди, Ферранда эса ҳеч қандай муаммо йўқ эди. Энди эса аксинча, сиз Ферран учун хавотир ола бошладингиз. Бундай қилишнинг ҳожати йўқ! ПСЖнинг ҳеч бир футболчиси учун хавотирланмаслигингиз керак.

Бу оддий ҳолат. Ҳужумчилар баъзан гол ура олмайди, баъзан эса гол уради. Бизнингча, энг муҳими — уларда гол уриш учун вазиятлар яратилишда давом этиши. Бизга айнан шу керак.

Одатда бундай ўйинларда 7–8 та жиддий голли вазият яратамиз. Бу сафар эса рақиб дарвозабони ҳам, бутун жамоа ҳам жуда юқори савияда ўйнади. Ўйин қийин кечди, аммо бу футболда одатий ҳолат»,-деди мутахассис.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг