locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Пол Скоулз «Манчестер Юнайтед»ни қутқара оладиган мураббийни айтди

Собиқ ярим ҳимоячининг фикрича, италиялик мутахассис клубни яна Англия чемпионлиги учун курашадиган даражага қайтариши мумкин.
Футбол
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» афсонаси Пол Скоулз жамоанинг бош мураббийлиги учун Антонио Контени энг муносиб номзод деб ҳисоблашини билдирди. Собиқ ярим ҳимоячининг фикрича, италиялик мутахассис клубни яна Англия чемпионлиги учун курашадиган даражага қайтариши мумкин. Бу ҳақда Championat нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Скоулз «The Good, The Bad & The Football» подкастида Контенинг тажрибаси ва ғалабага бўлган интилишини алоҳида таъкидлаган. Унинг фикрича, «Манчестер Юнайтед»га айнан жамоани кескин ўзгартира оладиган, талабчан мураббий керак.

Скоулз Контенинг ҳиссиётга берилувчан ва мураккаб характерга эга эканини тан олган. Бироқ бу жиҳатлар унинг муваффақиятларини инкор этмаслигини айтган. Собиқ футболчи италиялик мутахассис клубда атиги бир ярим йил ишлаб, жамоани чемпионлик учун курашга қайтара олса ҳам, буни катта ютуқ деб ҳисоблашини билдирган.

Маълумот учун, Антонио Конте мураббийлик фаолияти давомида «Ювентус», «Челси», «Интер» ва «Наполи» каби клубларни бошқарган. У Италия ва Англия чемпионатларида ғолиб чиққан. «Манчестер Юнайтед»да эса Майкл Каррикнинг келажаги юзасидан турли тахминлар тарқалмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг