locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ницца» 2025 йилда 24 марта мағлубиятга учради

Шунингдек, клуб қаторасига 9 та ўйинда имкониятни бой берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ницца» Франция чемпионатининг 16-турида «Ланс»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, янги антирекордларни янгилади. Бу натижа жамоанинг ҳозирги инқирозини яна бир бор кўрсатди.

Жорий йил ҳисобида «Ницца» барча турнирларни ҳисобга олганда 2025 йилда 24 марта мағлубиятга учради. Сўнгги марта клуб бундай ёмон натижа қайд этган йили 1987 йил бўлиб, ўшанда ҳам жамоа йил давомида 24 та ўйинда ютқазганди. Шу тариқа, бу натижа клуб тарихи учун бир календар йил ичидаги мағлубиятлар бўйича антирекордни такрорлади.

Шунингдек, «Ницца» барча мусобақаларда қаторасига тўққизинчи марта мағлуб бўлди. Бу серия клуб тарихидаги янги антирекорддир, чунки илгари жамоа бунча кўп учрашувда қаторасига ютқазмаган.

Ушбу натижадан сўнг «Ницца» Лига 1 турнир жадвалида 13-ўринга тушиб қолди. Навбатдаги ўйинда жамоа Франция Кубоги 1/32 финалида «Сент-Этьен»га қарши майдонга тушади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг