Ла Лига. «Бетис» Антонийнинг дубли ҳисобига «Мальорка»ни мағлуб этди
Испания Ла Лигасининг 11-туридан ўрин олган баҳсда «Бетис» ўз майдонида «Мальорка»ни қабул қилди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда Антоний дубл қайд этди, шунингдек, Эззалзулининг голига ҳам ассистентлик қилди.
Шу тариқа, «Бетис» ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 19 тага етказиб, турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди. «Мальорка» эса 9 очко билан 17-ўринда бормоқда.
Ла Лига. 11-тур
«Бетис» — «Мальорка» 3:0
Голлар: Антоний (10, 34), Эззалзули (37).
Бетис — Валлес, Беллерин, Бартра, Натан, Родригес (Гомес, 46), Амрабат, Форналс (Рока, 69), Антоний (Гарсия, 83), Ло Чельсо (Деосса, 77), Эззалзули (Руибал, 69), Кучо.
Мальорка — Бергстрем, Мафео, Валент, Райо, Можика, Морланес (Маскарел, 64), Кошта, Жозеф (Асано, 64), Виржили (Лиабрес, 79), Дардер (Торре, 64), Мурики (Пратс, 79).