locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Каннаваро Мексика ёки MLS клубларидан бирини бошқариши мумкин — манба

Италиялик мутахассиснинг ЎФА билан шартномаси 2027 йилнинг октябр ойларида якунига етади.
Футбол
Каннаваро Мексика ёки MLS клубларидан бирини бошқариши мумкин — манба
photo: gettyimages

Каннаваро Мексика ёки MLS клубларидан бирини бошқариши мумкин — манба

Италиялик мутахассиснинг ЎФА билан шартномаси 2027 йилнинг октябр ойларида якунига етади.

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро океан ортида фаолиятини давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TUDN журналисти Франсиско Арредонд хабар берди.

Манбага кўра, италиялик мутахассис Мексика ёки MLS лигаси иштирокчиларидан бирини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу бўйича Фабио Лотин Америкасидаги вакиллик агентлиги билан шартнома имзолаган. Бироқ бу унинг бирорта жамоани бошқаради дегани эмас.

Эслатиб ўтамиз, Каннаваро 2025 йилнинг октябридан бери «оқ бўрилар»ни бошқариб келмоқда. Унинг ЎФА билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг октябрига қадар мўлжалланган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг