“Хоразм” - “Динамо” ўртасидаги баҳс Жиззахда бўлиб ўтади
ФОТО: UZPFL
Ўзбекистон Суперлигаси
15.06.2025, Як.
Хоразм
1
Динамо
2
Ўзбекистон Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган “Хоразм” - “Динамо” ўйини Жиззахда бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
“Хоразм” Суперлигага қайтган жорий мавсумидаги 6 та уй учрашувини бошқа шаҳарларда ўтказишига тўғри келди. Жумладан, клуб икки уй учрашувини рақибларининг Тошкентдаги “Дўстлик” стадионида ва яна шунчасини Жиззахдаги “Сўғдиёна” стадионида қабул қилди.
ОКМК ҳамда “Бунёдкор” клубларига қарши уй ўйинлари эса рақиби майдонида бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, “Хоразм” - “Динамо” ўртасидаги баҳс 15-июн куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.
Насрулло Каримов
Журналист