Хавер Маскерано: «Барселона»га келганимда таянч ярим ҳимоячиси эдим»
Хавер Маскерано Пеп Гвардиола уни «Барселона»да қандай қилиб марказий ҳимоячига айлантиргани ҳақида гапирди:
«Барселона»га келганимда, мен таянч ярим ҳимоячиси эдим. Аммо бу позицияда Серхио Бускетс ёки мен ўйнашим мумкин эди.
Менимча, Гвардиола ўз позициясидаги энг яхши футболчини бошқа жойга ўтказишдан кўра, иккинчи ўйинчининг ўрнини ўзгартиришни маъқул кўрган. Шу тариқа марказий ҳимоячи сифатида ўйнай бошладим ва охир-оқибат бу позиция менга ёқиб қолди.
Бу футболчининг ривожланиш жараёнининг бир қисми. Маълум бир позицияда мунтазам ўйнаш имконияти жуда камлигини тушуниш ва бошқа ролга мослашишга тайёр бўлиш керак.
Мен ҳимояда ўз ўрнимни топдим, берилган имкониятдан фойдаландим ва кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун курашдим.
Ишончим комилки, агар позициямни ўзгартирмаганимда, «Барселона»да узоқ қололмаган бўлардим»,-деди собиқ футболчи.